Ҳиндистон ғарбидаги Маҳараштра штатида йўловчи автобуснинг контейнер ташувчи юк машинаси билан тўқнашиши натижасида камида 20 киши ҳалок бўлди, 15 киши тан жароҳати олди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Авария маҳаллий вақт билан 14:30да Жалгаон округида юз берган. Транспорт воситаси Чалисгаон шаҳридан Сурат шаҳри томон ҳаракатланиб кетаётган эди.
Тўқнашув сабаблари аниқланмоқда. Жабрланувчилар касалхонага етказилган. Улардан баъзиларининг аҳволи оғир эканлиги айтилмоқда.
Ҳиндистон йўл-транспорт ҳодисаларидаги ўлим ҳолатлари сони бўйича жаҳонда биринчи ўринда туради. 2011 йили мамлакат йўлларидаги авариялар 140 мингга яқин кишининг, 2012 йили эса 150 мингдан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлган.
Изоҳ (0)