Шабани лақабли эркак горилла Япониянинг Хигашияма ҳайвонот боғига ташриф буюрувчи хотин-қизларнинг суюклисига айланди, дея хабар бермоқда Metro.
Аёллар томонидан мақтовларга кўмилган жонивор ижтимоий тармоқлар юлдузига айланди. Шабанини «жаҳондаги энг чиройли горилла» деб эълон қилган япониялик хотин-қизлар маймунга атаб виртуал фан-клублар ташкил этган.
Мазкур горилла Хигашияма ҳайвонот боғига 2007 йилда олиб келинган бўлса-да, ташрифчилар унинг ёрқин ташқи кўриниши ва ноодатий хулқига яқин вақтлардан бошлаб эътибор қаратди.
Аёллар эркак горилла фотосуратга тушиш учун қулай ва яхши позаларни танлай олишини ва ўйчан қиёфани акс эттиришни яхши кўришини сезиб қолишди, дейилади хабарда.
Изоҳ (0)