Европа Кенгаши Парламент ассамблеяси (ЕКПА) Украина бўйича резолюциясида Россияни тажовузкор деб атади ва Қримни босиб олинган деб тан олди, дея хабар бермоқда Meduza.
Бундан ташқари, ЕКПА Россияни Донбассдаги низонинг томонларидан бири сифатида тилга олди.
Ассамблея Россия президенти Россия армиясининг тинч вақтда ўтказилган махсус операциялардаги йўқотишлари ҳақидаги маълумотлар давлат сири бўлиб қолиши тўғрисидаги фармонни имзолагани юзасидан афсус билдирди.
ЕКПА Россияни «йўқолган аскарлар оилаларига уларнинг тақдири ва жойи ҳақидаги аниқ ахборотни тақдим этиш»га чақирди.
Изоҳ (0)