Сочидан сўнг Россиянинг Воронеж шаҳрига ҳам кучли ёмғир ёпирилди. Корреспондент.net хабарига кўра, уч соат ичида шаҳарда бир ойлик ёғингарчилик нормаси бажарилди.
Кучли ёмғир натижасида 53та уй сув остида қолган, 37та автотранспорт воситасини пастқам жойлардан олиб чиқиш зарурати туғилган, Дорожная кўчасида тупроқнинг ўпирилиши натижасида беш автомобиль эвакуация қилинган.
Бундан ташқари, Воронеждаги кучли ёғингарчилик вақтида ногирон кекса аёл вафот этган. Ҳодиса жойига етиб келган қутқарувчилар сувни ҳайдаган, бироқ аёлни қутқариб қолиш имкони бўлмаган.
Аввалроқ тўққиз соат тинимсиз давом этган тропик ёмғир натижасида Россиянинг Сочи шаҳри сув остида қолгани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)