Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати яқин кунлар учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди. Бу ҳақда «Uz24.uz» хабар бермоқда.
25 июндан 27 июнга қадар Республиканинг баъзи вилоятларида қисқа муддатли ёмғир ва момақалридоқ бўлиши кутилмоқда.
Эртага, 25 июнь куни ҳам Тошкент шаҳрида момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 5—10 м/с тезликда эсади, 15—20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +19…+21 даража, кундузи +33…+35 даража бўлиши кутилмоқда.
Республиканинг тоғли туманларида сел келиши мумкин. Кечаси ҳарорат +12…+17, кундузи +20…+25 даража бўлиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)