Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йилдаги 499-сон қарорига мувофиқ радиочастота спектридан унумли фойдаланиш ҳамда радиочастота спектрини индустриал радиохалақитлардан ҳимоя қилиш мақсадида 2015 йил учун тасдиқланган режага асосида Андижон вилояти электромагнит мослашув хизмати томонидан Андижон вилояти ЙХХБ ЙПХ ҳамкорлигида жорий йилнинг 12 июнь куни Олтинкўл тумани ҳудуди 36-ЙПХ масканида автоуловларнинг двигателларидан чиқаётган индустриал радиохалақитларннги меъёрлари бўйича техник ўлчов ишларини амалга ошириш ва автоуловларга радиоэлектрон воситаларни ўрнатилишини қонунийлигини аниқлаш юзасидан қўшма рейд ўтказилди, деб хабар бермоқда Электромагнит мослашув маркази.
Ўтказилган рейд жараёнида вилоят йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси йўл патрул хизмати ходимлари томонидан 36-ЙПХ масканидан ҳаракатланаётган автоуловлар ўрнатилган тартибда тўхтатиб берилди. Шундан сўнг, Электромагнит мослашув хизмати мутахассислари тўхтатилган автоулов ҳайдовчиларига ўзларини таништириб, тегишли тушунчалар берди. Шу билан бирга, автоулов ҳайдовчилари иштирокида автоуловлардан тарқалаётган индустриал радиохалақит меъёрлари бўйича тегишли ўлчаш ишлари олиб борилди.
Амалга оширилган техник ўлчов натижаларига кўра олинган маълумотлар баённомалар тузилиб, автоулов ҳайдовчиларига тегишли кўрсатмалар берилди. Шу билан бирга радиоэлектрон воситаларни автоуловларга ўрнатиш ҳолатларини қонунийлигини текшириш мақсадида антенна қисмлари ўрнатилган автоуловларни аниқлаш юзасидан кузатув ишлари амалга оширилди. Кузатув жараёнида радиоэлектрон воситаларнинг антенна қисмлари ўрнатилган автоуловлар аниқланмади. Ушбу ўтказилган рейд натижасида радиоэлектрон воситаларни автоуловларга ноқонуний равишда ўрнатиш ва фойдаланиш ҳолатларини содир этиш олди олинди ҳамда радиочастота спектри индустриал радиохалақитлардан ҳимоя қилинди.
Изоҳ (0)