Facebook’даги «Водители Ташкента» гуруҳига Captiva машинасининг симёғочга урилиб, уни ағдариб юборгани акс эттирилган сурат жойлаштирилди.
Ҳодиса 17 июнь куни Штабдаги «Нигина» бекати ёнида содир бўлган. Воқеа гувоҳларидан бирининг «Дарё»га маълум қилишича, Captiva автомобили хавфли бурилишда катта тезлик билан қайрилмоқчи бўлган. У бурилишда бошқа машинани қувиб ўтаётганида бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги тўсиқ устига чиқиб кетган.
Captiva симёғочга бориб урилган ва уни қулатган. Натижада бу йўлда бир неча соат тирбандликлар кузатилган.
Ушбу ҳодиса натижасида автомобиль эгасига шикаст етмаганлиги хабар берилди.
Изоҳ (0)