Украина президенти Пётр Порошенко мамлакат Конституциявий судига Виктор Януковични президент мақомидан маҳрум қилиш тўғрисидаги қонунни ноконституциявий деб топишни сўраб мурожаат қилди, деб хабар бермоқда Meduza.
Унинг сўзларига кўра, Олий Рада ушбу қонунни қабул қилишда Конституцияга зид ҳаракат қилган. Жумладан, депутатлар ҳам ўз ваколатларидан чиқиб кетган, чунки Олий Рада президентларни ўз мақомидан маҳрум қилиш ҳуқуқига эга эмас.
Украина Конституциясига биноан, президент мақоми сайланган давлат раҳбарига умрбод берилади, фақатгина импичмент туфайли лавозимидан четлатилса ушбу мақомдан маҳрум этилади. Қайд этиш жоизки, ушбу қонунни Порошенконинг ўзи имзолаган эди.
Изоҳ (0)