Пабло Пикассо расм чизган откритка Германиядаги кимошди савдосида 188 минг доллар (166 минг евро)лик рекорд нархга сотилди, дея хабар бермоқда «Коммерсант».
Бу Bietigheim-Bissingen аукцион уйида откритка учун жаҳон рекорди деб аталди.
Ушбу откриткани Пикассо ўзининг яқин дўсти, таниқли шоир Гийом Аполлинерга жўнатган. Орқа томонига икки оғиз гап ёзиш ўрнига, Пабло кубистик натюрморт чизган.
Изоҳ (0)