Деҳли миллий пойтахт ҳудуди полицияси Халқаро йога кунини нишонлаш арафасида юқори хавфсизлик чораларини жорий қилди, дея хабар бермоқда ТАСС Деҳли полицияси бошлиғи Бхим Саин Бассига таяниб.
Унинг айтишича, асосий тантаналар бўлиб ўтадиган Нью-Деҳли марказидаги Ражпатх туманида камида беш минг нафар полициячи навбатчилик қилади. Бундан ташқари, у ерга 350 та видеокузатув камералари ўрнатилди.
Аввалроқ Ҳиндистон разведкаси ҳаводан террорчилик ҳужумлари бўлиши хавфи ҳақида огоҳлантирган эди.
21 июнь, якшанба куни Ражпатхда 40 минг киши тўпланади, улар орасида бош вазир Нарендра Моди ҳам бўлади. У тантанали нутқ сўзлайди.
Изоҳ (0)