КОНМЕБОЛ интизом қўмитаси Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Неймарга нисбатан қарор қабул қилди. Ҳужумчи тўртта ўйинга четлатилди, деб хабар беради «Uff.uz».
Шу тариқа Неймар учун Америка Кубоги якунланди. Бразилия терма жамоаси финалга чиққан тақдирда ҳам у майдонга тушмайди. Фақат Бразилия футбол федерацияси апелляция берган тақдирда, бу қарор ўзгариши мумкин.
Неймар Колумбия терма жамоасига қарши кечган баҳсда сариқ карточка олган ва огоҳлантиришлари сони иккитага етиб, келгуси ўйинни ўтказиб юбориши аниқ бўлган эди. Ўйин якунлангач эса Неймар рақибига тўпни тепган, кейин Карлос Бакка билан жанжаллашиб кетган ва қизил карточка ҳам олганди.
Изоҳ (0)