«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду шахсий атир маҳсулотларини ишлаб чиқаради. Бу ҳақда футболчининг ўзи Twitter тармоғидаги саҳифаси орқали маълум қилди.
«Мен ёз охирида ўз парфюмериямни чиқараман. Жуда ажойиб. Янгиликларни кузатиб боринг», — деб ёзди Роналду.
Португал футболчиси CR7 бренди остида шу кунгача эркаклар учун кўйлак ва оёқ кийимлар ишлаб чиқараётганди.
Эслатиб ўтамиз, 17 июнь куни энг ёрқин галактикага Криштиану Роналду номи берилганди.
Изоҳ (0)