2015 йилнинг 18 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Франция сенатори, «Франция – Марказий Осиё» Дўстлик гуруҳи аъзоси Жоэль Гаррио-Мейлам билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Вазирлик матбуот хизмати хабар бермоқда.
Суҳбат чоғида икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалалари, авваламбор Ўзбекистон ва Франция парламентлари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Мулоқот давомида Жоэль Гаррио-Мейлам Франция Сенатида «Франция – Марказий Осиё» Дўстлик гуруҳи фаолияти тўғрисида маълумот берди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатида, қатор тадқиқот муассасаларида бўлиб ўтган учрашув ва музокаралардан олган таассуротларини сўзлаб берди.
Учрашувда Франция Элчиси Жак-Анри Эльс иштирок этди.
Изоҳ (0)