Гидрометеорология марказининг хабарига кўра, 19—20 июнь кунлари Ўзбекистон республикасида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим ҳудудларда ҳарорат 43 даражагача кўтарилади, деб хабар беради «UZ24».
Тошкент шаҳрида ҳаво ҳарорати 35—40 даражага кўтарилади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти ҳамда Жиззах, Сирдарё ва Тошкент вилоятларида 35—40 даража иссиқ бўлади. Бухоро, Навоий, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида 38—43 даража иссиқ бўлиши кутилмоқда.
Фарғона водийсида эса ҳарорат 34—39 даражага етади.
Изоҳ (0)