Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

АҚШ тарихида биринчи марта 10 долларлик купюрага аёл кишининг портрети туширилади, дея хабар бермоқда «Ведомости».

Фото: kapital.kz

Фото: kapital.kz

Янги купюра 2020 йилда муомалага киритилади. Унинг кўриниши эса АҚШ молия вазири Жейкоб Лью айтишича, «Америка демократияси қадриятларини намойиш этади».

У банкнотани айнан кимнинг расми безаб туришига аниқлик киритмади. Бунга жамоатчилик фикрини ҳисобга олган ҳолда қарор қилинади. Таклифлар ёз бўйи йиғилиб, натижалар йилнинг иккинчи ярмида маълум қилинади.

Лью аниқлик киритишича, аёллар юзлари Америка пулларида аввал ҳам пайдо бўлган, АҚШ биринчи президентининг рафиқаси Марта Вашингтон, 1880 йиллардаги ҳиндулар маликаси Покахонтас шулар жумласидандир.

Аёл кишининг профили туширилган купюраларнинг пайдо бўлиши АҚШ Конституциясига аёлларга овоз бериш ҳуқуқини тақдим этган тузатиш киритилганига 100 йил тўлишига бағишланади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маданият
«Худодан қўрқмаган одамдан қўрқдим». Ўзбекистон халқ артисти Бобомурод Ҳамдамов оилавий низолар туфайли ижара уйда яшамоқда (видео)
Маҳаллий
«Одамлар ўлимида ўзимни айбдор ҳисобламайман» — Нукусдаги тартибсизликлар етакчиси Даулетмурат Тажимуратов
Маҳаллий
Самарқандда ўқувчининг онаси «замдиректор»ни калтаклади