18 ёшли канадалик Жереми Кук дастур орқали йўқолган телефони изидан бориб, ўққа тутилди, дея хабар бермоқда TJournal.
Терговнинг асосий версиясига кўра, Жереми смартфонини таксида унутиб қолдирган, сўнг Find My iPhone ёки шунга ўхшаш дастур ёрдамида (қурилма модели номаълум) унинг изини топган.
Харитада кўрсатилган нуқтага етиб келгач, ўсмир йигит тўхтаб турган Mazda автомобилидаги уч нафар эркак билан жанжаллашган. Кук смартфонини қайтариб олиш учун куч ишлатмоқчи бўлган, машина ҳаракатлана бошлаган, у эса эшикка илашиб олган. Шундан сўнг бир неча марта ўқ узилган. Кук олган жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган.
Mazda автомобили жиноят жойи яқинида топилди, унинг ёнида Кукнинг телефони ҳам ётарди.
18—21 ёшдаги уч нафар қора танли эркакка нисбатан қидирув эълон қилинди.
Изоҳ (0)