Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Халқаро олимпия қўмитаси президенти Томас Бах ҳамда Миллий олимпия қўмиталари ассоциацияси президенти, Осиё Олимпия кенгаши раҳбари Шайх Аҳмад ал-Фаҳад ал-Сабоҳ бошчилигидаги делегация аъзолари Тошкент марказида бунёд этилган Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасининг янги биносига ташриф буюрди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Фото: olympic.uz

Фото: olympic.uz

«Юртингизда Миллий олимпия қўмитасининг янги биноси қад ростлаётгани ҳақида хабарим бор эди. Очиғини айтаман бундай кўркам, маҳобатли олимпия қўмитасини кўриб, нафақат мени, балки делегациямизнинг барча аъзоларини ҳайратини оширди. Ушбу бинода жойлашган Республика тиббий-биологик марказ ҳам дунёда мен билган тиббий-биологик марказлар орасида энг яхшиларидан. Бу ерда энг сўнгги тиббий ускуналар ўрнатилганлигини кўриб, ҳайратим икки ҳисса ошди. Шундан келиб чиқиб, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасининг янги биноси дунёда тенгсиз, десам асло муболаға қилмаган бўламан», — деди Томас Бах.

«Бундан икки йил аввал Ўзбекистонга келганимда Миллий олимпия қўмитасининг янги биноси макетини кўрган эдим. Ўшанда бу бино меъморий ечими жиҳатидан ҳам, у ерда яратилган шароитлар ҳам жуда пухта ишлаб чиқилганлигига ишонч ҳосил қилган эдим. Очиғи, жуда қисқа фурсатда бундай замонавий бинони бунёд этилганлигини қўриб ҳайратландим. Сўнгги бор юртингизга ташриф буюрганимда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасининг янги биноси қисқа фурсатда барпо этилиб, фойдаланишга топширилишини эшитиб, тўғриси кўпам ишонмаган эдим. Бироқ, бугун ана шу саройни қад ростлаганлигини, қад ростлаганда ҳам ҳақиқий сарой бўлганлигини кўриб, ўзбекистонликлар бир сўзли бўлишлигига яна бир бор амин бўлдим», — дейди Шайх Аҳмад ал-Фаҳад ал-Сабоҳ.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси биносига ташриф буюрган мартабали меҳмонлар бу ердан яратилган шароитлар, айниқса, ўзига хос тарзда ташкил этилган музей, мажлислар зали, тиббий-биологик марказ ўзгача таассурот қолдирганлигини эътироф этди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Кремль Путиннинг «сафарбар этилганларнинг оналари» билан учрашувини қандай ташкиллаштиргани маълум бўлди
Маҳаллий
Ўзбекистоннинг бир қатор ҳудудларида 4 декабрь куни қор ёғади
Спорт
Жердан Шакири Месси ва Роналдуга етиб олди