Тез кунда Россия терма жамоаси бош мураббийи Фабио Капеллонинг истеъфоси ҳақида расман эълон қилинади. Фақат бунинг учун биринчи галда италиялик мутахассисга тўланадиган товон пулини келишиб олиш керак бўлади, деб хабар беради «Olamsport.com».
Айни пайтда Капеллонинг ўрнини эгаллаш учун асосий номзод сифатида Москванинг ЦСКА клуби бош мураббийи Леонид Слуцкий кўрилмоқда. Россия спорт вазири Виталий Мутко Фабионинг истеъфога чиқиши ҳақидаги хабарни тасдиқлади.
Эслатиб ўтамиз, Россия терма жамоаси ўз майдонида Австрияга 0:1 ҳисобида ютқазиб, Евро—2016 финал босқичига чиқиш имкониятини кескин пасайтириб юборди. Капелло ушбу лавозимда 2012 йилнинг июлидан бери ишлаб келаётганди.
Изоҳ (0)