Бухоро вилоятининг Олот тумани телекоммуникация тармоғи раҳбари туман ИИБга ариза билан мурожаат қилди, деб хабар беради «Постда» газетаси.
Раҳбар ўз мурожаатида «Дилкор» ҳамда «Жумабозор» маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудидан ўтувчи 900 метр алоқа кабеллари ўғирлаб кетилганлигини маълум қилди.
Кўрилган чора-тадбирлар натижасида мазкур жиноят шу туманда яшовчи шахс ва унинг қоракўллик ҳамтовоғи томонидан амалга оширилгани аниқланди. Улар тезда қўлга олиниб, жиноят иши қўзғатилди.
Изоҳ (0)