Фаластин миллий маъмурияти раҳбари Маҳмуд Аббос бир йил давомида ўз олдига қўйилган асосий вазифа – Фаластин ҳокимиятидаги бўлинишга барҳам бериш ва сиёсий тизим бутунлигини қайта тиклашни уддалай олмаган миллий бирдамлик ҳукумати истеъфосини қабул қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Маҳмуд Аббос янги ҳукуматни шакллантириш ҳақидаги кўрсатмани амалдаги бош вазир Рами Ҳамдаллага берган. «Уларнинг учрашуви якунига етгани йўқ, бироқ Аббос ҳукуматнинг истеъфосини қабул қилди ва Ҳамдаллага янги маҳкамани шакллантириш ҳақида кўрсатма берди», - дейди манба.
Фаластин миллий бирдамлик ҳукумати бир йил аввал Ғазо секторида нуфузли бўлган мухолифатдаги диний ҳаракат – ҲАМАС ва Маҳмуд Аббос раҳбарлигидаги ФАТҲ ҳаракатлари ўртасидаги келишувлар асосида шакллантирилган эди.
Изоҳ (0)