Бирлашган Араб Амирликлари ҳукумати интернет орқали бир-бирини ҳақорат қиладиганларга нисбатан оғир жазолар тайинлайди, деб хабар қилади The Daily Mirror.
Бундан буён интернет орқали ҳақорат қилиш кибержиноятга тенглаштирилади. БАА фуқаролари бунинг учун қамоққа тушиши ва 250 минг дирҳам (тахминан 67 минг доллар) жарима тўлаши, чет эл фуқаролари эса мамлакатдан чиқариб юборилиши мумкин.
WhatsApp орқали ҳамкасбини ҳақоратлаган амирлик фуқароси янги қонун доирасида жазоланди. Дастлаб суд уни 780 доллар жаримага тортди, аммо Абу-Даби Олий суди бу жазони жуда енгил деб ҳисоблади ва уни бекор қилди. Энди бу иш бўйича янги суд мажлиси ўтказилади.
Изоҳ (0)