Эрон парламенти ядровий дастур бўйича келишув имзоланиши билан барча санкциялар бир вақтда бекор қилинишини талаб этмоқда. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.
Депутатлар чоршанба куни айнан шундай баёнот билан Эрон раҳбариятига мурожаат қилди, дея хабар бермоқда Пресс-ТВ телеканали.
«185 нафар депутат (жами 290 нафар) Эрон ядровий дастури бўйича бўлажак умумий битим барча санкциялар – ҳам БМТ Хавфсизлик кенгаши ва Европа Иттифоқи томонидан, ҳам АҚШ Конгресси ва маъмурияти томонидан жорий этилган жазо чораларининг барчаси битим имзоланган куннинг ўзидаёқ бекор қилинишини назарда тутиши учун овоз берди», - дейилади телеканал хабарида.
Эрон парламенти мазкур ҳужжатни ҳукуматни мамлакат халқининг ядровий соҳадаги ҳуқуқлари ва ютуқларини ҳимоя қилиш чақируви билан қабул қилинган.
Изоҳ (0)