Сув тошқини вақтида Тбилиси ҳайвонот боғидан қочиб кетган Африка пингвини Грузия-Озарбайжон чегарасидаги Қизил кўприкдани топилди, дея хабар бермоқда «Газета.ru».
«15 дақиқа аввал бизга қўнғироқ қилиб, Қизил кўприк остида пингвин сузиб юрганини айтишди. Уни Тбилисига қайтариш учун гуруҳ йўлга чиқди», - дейилади хабарда.
Қайд этишларича, Тбилиси ҳайвонот боғи Африка пингвинларини 2014 йил июлида Буюк Британиянинг Торки шаҳрида жойлашган Living Coasts зоопаркидан совға сифатида қабул қилиб олганди.
Изоҳ (0)