Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Шахсий ҳаёт дахлсизлиги ҳимояси бўйича Бельгия комиссияси Facebook’га қарши даъво қўзғади, дея хабар бермоқда The Next Web портали. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилар шахсий ҳаёти ҳақидаги маҳаллий қонунларни бузишда гумон қилинмоқда. Иш Брюссель судида 18 июнда кўриб чиқилади.

Фото: glavpost.com

Фото: glavpost.com

Компания рўйхатдан ўтган ва ўтмаган фойдаланувчилар маълумотларини уларнинг рухсатисиз назорат қилиш ва қайта ишлаш орқали Бельгия ва Европа қонунларини бузишда айбланмоқда. Хусусан, рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчилар фаоллигини кузатиш бошқа сайтларга ўрнатилган «Менга ёқди» (Like) ва «Бўлишиш» (Share) плагинлари орқали амалга оширилади.

Хабар берилишича, ижтимоий тармоқ ушбу қонунбузарликлар ҳақида хабардор қилинган, бироқ айбловларга қониқтирувчи жавоб бера олмаган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
«Одамлар ўлимида ўзимни айбдор ҳисобламайман» — Нукусдаги тартибсизликлар етакчиси Даулетмурат Тажимуратов
Маданият
«Худодан қўрқмаган одамдан қўрқдим». Ўзбекистон халқ артисти Бобомурод Ҳамдамов оилавий низолар туфайли ижара уйда яшамоқда (видео)
Спорт
Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси футболчиларига Cobalt автомобиллари топширилди