Шимолий Корея, АҚШ ва унинг иттифоқчилари салбий муносабат билдирса ҳам, Ернинг сунъий йўлдошларини учиришини маълум қилди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.
КХДР Ташқи ишлар вазирлиги вакилининг шанба куни эълон қилинган баёнотида қайд этилишича, АҚШ «КХДРдан бошқа ҳамма жойда сунъий йўлдошлар учирилишини маъқуллаб, икки хил стандарт бўйича ишламоқда».
Дипломатнинг қайд этишича, «Шимолий Корея биргина душман кучларнинг қарши ҳаракатлари сабаб тинчлик мақсадларида сунъий йўлдошларни ишлаб чиқувчи ва учирувчи мамлакат мақомидан, шунингдек, космик технологияларни ривожлантириш дастуридан воз кечиш ниятида эмас».
Аввалроқ КХДР фазога учирилаётган объектларни рўйхатга олиш бўйича конвенция ва Ер атрофидаги маконни тадқиқ этиш ва ундан фойдаланиш фаолияти тамойиллари тўғрисидаги шартномага қўшилишини эълон қилганди.
Изоҳ (0)