Тонга қироллиги соҳилларида 6,3 магнитудали зилзила юз берди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Зилзила ўчоғи 28,6 километр чуқурликда, эпицентри эса Ниуас округи маъмурий маркази Хихифодан 89 километр шимоли-шарқда бўлган.
Зилзила натижасида вайронагарчиликлар юз бергани ва одамлар ҳалок бўлгани ҳақида ахборот келиб тушмаган.
Тинч океанининг марказий қисмида жойлашган орол-мамлакат – Тонга қироллиги соҳилларида тез-тез зилзилалар юз бериб туради.
Изоҳ (0)