Германия канцлери Ангела Меркелнинг маълум қилишича, Берлин Москва билан ижобий муносабатда бўлишдан манфаатдор ва Украинадаги низони сиёсий йўл билан ҳал қилишга интилади. Бу ҳақда Eurointegration.com.ua хабар бермоқда.
«Биз Россия билан яхши муносабатда бўлишни истаймиз, бироқ халқаро ҳуқуқнинг бузилишини қабул қила олмаймиз ва фақатгина сиёсий ечимларни излаяпмиз. Бу низони ҳарбий йўл билан ҳал қилиб бўлмайди», - деди канцлер.
Аввалроқ Меркель Минск келишувлари талабларига тўлиқ риоя этилсагина, Россияга қарши қаратилган санкциялар юмшатилиши, акс ҳолда, зарурат туғилса, янада қатъийлаштирилиши мумкинлигини маълум қилганди.
Изоҳ (0)