«Барселона» жамоаси собиқ ярим ҳимоячиси Хави Қатарнинг «Ас Садд» клуби аъзоси сифатида кенг оммага таништирилди, деб хабар қилади «Uff.uz».
Каталониялик футболчи ўзининг янги клубида олтинчи рақам остида тўп сурадиган бўлди. Хави «Барселона»да ҳам айнан 6-рақам остида ўйнарди.
Хавбекнинг шартномаси уч йилга мўжалланган ва кейинчалик Хави «Ас Садд»да фаолиятини мураббий сифатида давом эттириш ҳуқуқи эга.
Изоҳ (0)