Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентдаги «Бунёдкор» стадионида Эрон миллий терма жамоасига қарши баҳс олиб бориб, кичик ҳисобда имкониятни бой берди. Бу ҳақда Uff.uz хабар бермоқда.
«ЖЧ-2014 саралашидаги Тошкентдаги ҳолат қайта такрорланди. Эрон терма жамоаси ўйиннинг сўнгги дақиқаларида гол киритиб, ғалабани илиб кетди», - дейилади хабарда.
Championat.asia’нинг хабар беришича, Эронга ғалаба келтирган ягона гол ҳакам томонидан учрашув асосий ватқига қўшиб берилган дақиқаларда Сардор Азмун томонидан урилди.
Маълумот учун, мазкур ўртоқлик учрашуви 16 июнь куни Шимолий Кореяга қарши ўтказиладиган ЖЧ-2018 саралаш ўйини олдидан тайёргарлик вазифасини ўтади.
Изоҳ (0)