Россия туризм иттифоқи вице-президенти Юрий Барзикин Москвадаги World Football Forum’да нутқ сўзлар экан, 2018 йилги жаҳон чемпионатига 1,5 миллион нафар чет эллик меҳмонлар келиши, россиялик сайёҳларнинг ўзи эса бундан ўнлаб марта кўп бўлишини айтди, деб ёзади «Championat.com».
Унинг сўзларига кўра, ЖЧ — 2018 давомида Саранскдаги «бир юлдузли» меҳмонхоналардаги хоналар нархи ўртача 1200 рубль, Петербургда бундай меҳмонхоналарда 2400 рубль, беш юлдузлиларда 6400 рублни ташкил этиши режалаштирилмоқда.
Изоҳ (0)