Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ саралашида гуруҳдаги рақиблари Яман ва Шимолий Корея ўртасидаги Доҳадаги ўйинда корейслар 1:0 ҳисобида ютди, деб хабар беради «Uff.uz».
Учрашув тақдирини 72- дақиқада Со Хён Ук томонидан киритилган ягона гол ҳал қилди.
Эслатиб ўтамиз, гуруҳдаги яна бир учрашувда Осиёнинг аутсайдер терма жамоаларидан бири ҳисобланадиган Филиппин термаси ўз майдонида сенсацион тарзда Баҳрайнни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.
Шу тариқа гуруҳда Филиппин термаси пешқадам бўлиб турибди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳозирча мусобақадаги иштирокини бошламаган. Эслатиб ўтамиз, Миржалол Қосимов шогирдлари гуруҳдаги дастлабки ўйинни 16 июнь куни КХДР термасига қарши сафарда ўтказади.
ЖЧ—2018. 2-саралаш босқичиҲ гуруҳи. 1-тур
Яман — КХДР — 0:1 (0:0)Гол: Со Хён Ук 72.
Изоҳ (0)