Мексикада AIBA Pro Boxing йўналиши бўйича навбатдаги бокс кечаси ўтказилди. Бу ҳақда OlamSport.com хабар бермоқда.
Унда 52 килограмм вазн тоифасида Рио-2016 олимпиадаси лицензияси учун курашаётган ўзбекистонлик Жасурбек Латипов қозоғистонлик Иляс Сулейменовга қарши рингга кўтарилди.
Ўзбекистонлик боксчи 8 раундга мўлжалланган жангнинг 4-раундида қозоғистонлик рақибига техник нокаут сабаб имкониятни бой берди.
Тўртта раунд бўйича ҳакамларнинг баҳоси 30:27, 29:28, 30:27 кўринишини олди.
Изоҳ (0)