Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Яқин йиллар ичида Ўзбекистондаги контейнер терминаллари сони 30 тага етказилади, контейнер орқали юк ташувлари эса 20 фоизга оширилиши режалаштирилган, деб хабар беради Uzbekistan Today.

Фото: ut.uz

Фото: ut.uz

Ҳозирги кунда Ўзбекистонда контейнер орқали юк ташиш 7 фоизни ташкил этади. 2020 йилга бориб эса бу рақамларни 20 фоизга кўтариш режалаштирилган. Бир йилда мамлакатда 500 та контейнер ишлаб чиқариш ҳам режада бор.

Тошкентда ўтказилган «Ўзбекистон—Латвия—ЕИ мамлакатлари транспорт йўлаги» халқаро конференциясида айтилганидек, 2011 йилдан 2015 йилгача транспорт соҳасига деярли 7 миллиард доллар сарфланди. Соҳа ривожланишининг зарурий суръатларини қўллаб-қувватлаш учун Ўзбекистон транспорт секторига киритилган инвестициялар 2030 йилгача тахминан 47 миллиардни ташкил қилиши керак.

Иқтисодий тадқиқотлар маркази экспертлари берган баҳога кўра, Ўзбекистон иқтисодини ўрта муддатли истиқболда 8 фоизлик ўсишини ушлаб туриш учун юк ташиш ҳажми ҳар йили ўртача 9,2 фоизга ўсиши керак.

Анжуман Латвия алоқа вазирлиги ҳамда Латвиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси кўмагида Халқаро бизнес ва технологиялар ассоциацияси (AMBIT) ва Бизнес-логистикани ривожлантириш ассоциацияси томонидан ташкил этилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маданият
«Ҳаммаси қаҳвахонадан бошланган»: Кемерон Диас ва Дрю Берриморнинг вақт синовидан ўтган дўстлиги (фото)
Дунё
Хитой собиқ раҳбари Цзян Цзэминь 96 ёшида вафот этди
Дунё
Еврокомиссия: Урушда 100 минг украиналик аскар ва 20 минг тинч аҳоли ҳалок бўлди (видео)