«Йўловчи вагонларини қуриш ва таъмирлаш бўйича Тошкент заводи» акциядорлик жамияти «Тошкент метрополитени» давлат унитар корхонаси буюртмасига кўра, метро вагонларини капитал таъмирдан чиқариб, уларнинг хизмат муддатини 15 йилга узайтирмоқда. Бу ҳақда «12news.uz» хабар берди.
Ички ва ташқи дизайни яхшиланган, қулайлиги ва хавфсизлик тизими оширилган илк олтита вагон тайёрлаб қўйилди.
Маҳаллий мутахассислар вагонларнинг ички интерери ва уларнинг технологик хусусиятларини бутунлай ўзгартирди. Заводда метро ва трамвайларнинг янги вагонларини тубдан модернизация ва реконструкция қилиш бўйича лойиҳа бошланди. Мутахассислар метро вагонлари учун махсус аравача ишлаб чиқди, у маҳаллий корхоналарда ишлаб чиқарилади.
Изоҳ (0)