Туркиянинг Диёрбакир вилоятида юз берган портлаш натижасида икки киши ҳалок бўлди ва 100дан ортиқ одам тан жароҳати олди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, курдларнинг Халқ демократияси партиясининг сайловолди учрашувига тайёргарлик кўрилаётган майдонда бир неча оралиқ фарқ билан иккита портлаш юз берган.
Ҳодиса натижасида жабрланганлар шаҳар касалхоналарига етказилган, баъзиларнинг аҳволи оғир эканлиги айтилмоқда.
Полиция мазкур ҳолат юзасидан тергов-суриштирув ҳаракатларини бошлаган, ҳозирги вақтда турли тахминлар, хусусан, теракт версияси ҳам кўриб чиқилмоқда.
Туркия бош вазири Аҳмет Давутўғлу ҳодиса сабабларини аниқланиши маълум қилди.