Нью-Йорк суди жума куни Аргентинанинг давлат қарзи юзасидан янги қарор қабул қилди. Бу ҳақда Kommersant.ru хабар бермоқда.
Судья Tomas Гриеза Аргентина ҳукуматига бир қатор хорижий кредиторларга 5,2 миллиард доллар тўлаш мажбуриятини юклади. Фақат шундан сўнг мавжуд қарзнинг қолган қисмини тўлиқ қоплаш мумкин.
Business Insider’нинг хабар беришича, бунда гап Аргентина қарзининг 500 соҳиби ҳақида бормоқда. Улар қарзни реструктуризация қилиш бўйича 2005 ва 2010 йиллардаги жараёнларга рози бўлишмаган.
Аргентина иқтисодиёт вазирлиги мамлакат қарзининг юзлаб соҳибларига бир неча миллиард долларлик қарзни тўлаш ҳақидаги Америка суди қарори устидан апелляция беришини маълум қилганди.