АҚШ ҳарбий машғулотлар учун ракета ташувчи учта қитъалараро B-52 бомбардимончи самолётларини Буюк Британияга етказди. Бу ҳақда Kommersant.ru хабар бермоқда.
«Бомбардимончиларнинг етказиб берилиши АҚШ жуда узоқ ва глобал зарбаларни бериш бўйича ўз имкониятларини қайта тақсимлаш қобилиятига эканлигини намойиш этади», - дейилади АҚШ Стратегик қўмондонлиги пресс-релизида.
Қайд этишларича, Америка самолётлари Европада бир ой давомида НАТОнинг Baltops ва Saber Strike ҳарбий машғулотларида иштирок этади. Ушбу машғулотлар Болтиқ денгизининг халқаро сувлари ҳамда Болтиқбўйи мамлакатлари ва Польша ҳудудида ўтказилмоқда.