Жума куни Болтиқ денгизида НАТОга аъзо 15 мамлакатнинг 40га яқин кемаси ва самолётлари иштирокида Baltops-2015 халқаро ҳарбий машғулотлари бошланди. Бу ҳақда Korrespondent.net хабар бермоқда.
24 июнга қадар ҳаракатланиш ва ҳарбий кемаларни қўриқлаб бориш кўникмалари, ҳаво ҳужумидан мудофаа ва аксилтеррор мудофааси ҳаракатлари, миналарни излаб топиш ва йўқ қилиш кўниклари устида ишланади, шунингдек, артиллерия қуролларидан отилади.
Машғулотлар Польша, Дания ва Германия ҳудудий сувлари ва махсус иқтисодий зонасида ўтказилмоқда. Унда Эстония, Дания, Канада, Латвия, Польша, Литва, Голландия, Норвегия, Франция, Финландия, Швеция, Германия, Туркия, Буюк Британия ва АҚШ ҳарбий хизматчилари қатнашмоқда.
Машғулотлар АҚШ ҳарбий-денгиз флоти томонидан ташкил этилган. Машғулотлардан кўзланган мақсад – НАТОга аъзо мамлакатлар қуролли кучлари ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини янада кучайтиришдан иборат.