Малайзия шарқида содир бўлган зилзила қурбонлари сони 11 кишига етди. Бу ҳақда Korrespondent.net хабар бермоқда.
Зилзиладан сўнг Калимантан (Борнео) оролининг энг баланд Кинабалу тоғи қоялари орасида Малайзия, Буюк Британия, Хитой, Сингапур, АҚШ, Таиланд, Туркия, Филиппин ва Япониянинг жами 189 фуқароси қамалиб қолгани, яна 16 киши бедарак йўқолгани маълум қилинди.
Малайзия метеорология департаменти маълумотларига кўра, жума куни содир бўлган зилзила кучи 5,9 магнитудага тенг бўлиб, эпицентри Сабаҳ штатининг Ранау шаҳридаг 16 километр шимоли-ғарбда, ўчоғи эса ер сатҳидан 54 километр чуқурликда бўлган.
Зилзила кучи Сабаҳнинг аксарият қисмида ва ҳатто қўшни Лабуан федерал ҳудудида ҳам сезилган. Зилзиладан сўнг магнитудаси 4,3 ва 2,8га тенг бўлган иккита афтершок қайд этилган.
Изоҳ (0)