Тошкент тиббиёт академияси ҳудудидаги қон қуйиш станцияси биносида (Кичик ҳалқа йўли) бугун, 2 июнь куни соат 14:00 дан кейин ёнғин содир бўлди, деб хабар бермоқда «Anons.uz».
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, воқеа жойида ўт ўчирувчилар гуруҳи ишламоқда. Ёнғин сабаблари, жабрланганлар бор ёки йўқлиги ҳақида маълумот йўқ. Ҳодиса юзасидан ҳозирча расмий маълумот берилмаган.
Facebook’даги «Водители Ташкента» гуруҳига ҳам ёнғин акс этган суратлар жойлаштирилган.
Изоҳ (0)