The New York Times’нинг ўз манбаларига асосланиб маълум қилишича, чип ишлаб чиқаришга ихтисослашган Intel ва Altera компаниялари бирлашишга тайёр турибди. Бу ҳақда 3dnews.ru хабар бермоқда.
Нашр маълумотларига кўра, Intel Altera’га қарийб 15 миллиард доллар тўлайди. Аввалроқ Altera Intel’нинг деярли шундай таклифини рад этганди.
Манбанинг қайд этишича, савдо келаси ҳафта охирида расмийлаштирилади. Intel ва Altera вакиллари ҳозирча ушбу савдо бўйича ҳеч қандай изоҳ беришмаяпти.
Агар Intel Altera’ни сотиб олса, бу компания тарихидаги энг йирик харид бўлади. Ҳозирча эса 2011 йили сотиб олинган антивирус ишлаб чиқарувчи McAfee компанияси Intel’нинг энг қиммат хариди ҳисобланади – ўшанда Intel 7,7 миллиард доллардан воз кечганди.
Изоҳ (0)