АҚШнинг Шимолий Каролина штатида жойлашган Apple корпорациясининг маълумотлар марказида кимёвий моддалар чиқиб кетгач беш киши шифохонага ётқизилди, деб хабар бермоқда «РИА Новости».
«Кутилмаганда кимёвий модда чиқиб кетди. Беш киши тиббиёт марказига жўнатилди», — деди Катоба округи вакили.
Қайд этилишича, тарқалган модда хлор бўлган. Бош оғриғидан шикоят қилган ходимлар шифохонага олиб борилган. Хлор совутиш тизимини тозалаш учун ишлатилгани тахмин қилинган.
Изоҳ (0)