Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) 2015-2017 йилларда Ўзбекистонга ҳамкорлик дастури доирасида қиймати 58 миллион доллар бўлган грантларни тақдим этади. Бу ҳақда UzDaily хабар бермоқда.
Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг Сеулга ташрифи доирасида Ўзбекистон ва Жанубий Корея KOICA билан 2015-2017 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастурини имзолади.
Унга кўра, қиймати 58 миллион доллар бўлган грантларни жалб этиш орқали Ўзбекистонда 11 лойиҳани амалга ошириш режалаштирилмоқда.
Жумладан, Тошкент аэропортини модернизация қилиш ва янги халқаро терминал барпо этиш лойиҳасининг техник-иқтисодий асосини ишлаб чиқиш, қуриладиган IV даражали замонавий кўп тармоқли клиникалар учун юқори малакали тиббиёт ходимларини тайёрлаш ва тиббиёт ускуналарига хизмат кўрсатиш марказларини, Хоразм ва Фарғона вилоятларида техник мутахассисликлар бўйича кадрлар тайёрлаш марказларини ташкил этиш, замонавий ахборот-ресурс марказини қуриш ва жиҳозлаш, электрон ўқитиш тизимини жорий этиш ҳамда ўқув-илмий лабораторияларни жиҳозлаш орқали Тошкент ахборот технологиялари университетини ривожлантириш лойиҳалари шулар жумласидандир.
Изоҳ (0)