1 июнь куни уч Болтиқбўйи мамлакати ва Польшада Saber Strike 2015 ҳарбий машғулоти бошланади. Унда НАТОга аъзо мамлакатлар ва альянснинг ҳамкорлари бўлган давлатлардан 6 минг ҳарбий иштирок этади, деб хабар қилади «Корреспондент».
Saber Strike 2015 ҳарбий машғулотлари 1 июндан 26 июнга қадар давом этади.
АҚШ ва Европа кучлари томонидан ташкиллаштирилган ушбу халқаро машғулотларнинг мақсади ҳарбий операцияларни режалаштириш ва амалга оширишда иттифоқдошларнинг ҳамкорлигини ривожлантириш ва янада кенгайтириш, қабул қилувчи мамлакатларнинг ҳарбий профессионаллиги ва кўникмаларини оширишдан иборат.
Saber Strike 2015 — бу Латвия, Литва, Эстония, Польша, АҚШ, Буюк Британия, Финландия, Дания, Германия, Франция, Италия, Португалия, Венгрия, Словакия, Хорватия, Норвегия ҳамда Канаданинг қуруқликдаги ва ҳаво кучларининг ҳарбий бўлинмалари иштирокидаги қўшма машғулотдир.
Изоҳ (0)