Озарбайжон президенти Илҳом Алиевнинг қизи Лайло ўз Instagram’ида мусиқачи ва Crocus Group компанияси вице-президенти Эмин Агаларов билан ажрашганини эълон қилди, дея хабар бермоқда «РИА Новости».
«Озарбайжондаги кўпчилик Эмин билан турмушимиз сўнгги пайтларда фақат расмий хусусиятга эга бўлганидан хабардор. Биз турли шаҳарларда алоҳида-алоҳида яшаймиз», — деб ёзди у.
«Ажрашувимизни расмийлаштириш вақти келди ва биз буни амалга оширдик», — деди Лайло Алиева. Унинг сўзларига кўра, у собиқ эри билан дўст бўлиб қолади.
«Биз дўст бўлиб қолиб, фарзандларимизни биргаликда тарбиялашда давом этамиз», — дея буни тасдиқлади Эмин Агаларов.
Лайло Алиева Ҳайдар Алиев Жамғармаси вице-президенти ҳамда маданиятлараро диалог бўйича Ислом Конференцияси ташкилотининг Ёшлар форуми координатори ҳисобланади.
Изоҳ (0)