Malaysia Airlines ижрочи директори Кристоф Мюллер авиаташувчи деярли «техник банкрот» бўлганлигини маълум қилди, деб хабар беради «Газета.ru»
«Биз техник банкротмиз. 2014 йилда рўй берган Boeing ҳалокатидан анча олдин кўрсаткичлар тушишни бошлаганди», — деди Мюллер матбуот анжумани давомида.
1 июндан бошлаб компания ходимларни оммавий равишда бўшатишни бошлайди. Янги режага кўра, компанияда 14 минг ишчи қолади. 6 минг ходим ишдан бўшатилиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)