Америкалик Харриет Томпсон марафонда югурган дунёдаги энг кекса аёлга айланди, дея хабар бермоқда ТАСС. У 92 ёшга кирган бўлишига қарамай, 31 май, якшанба куни АҚШнинг Калифорния штати Сан-Диего шаҳрида бўлиб ўтган 42 километрлик югуришда қатнашди.
Томпсон 42 километр масофани 7 соат, 24 дақиқа ва 36 сонияда босиб ўтди. Таъкидланишича, кекса аёл учун бу ҳисоб бўйича 16-марафондир.
Пойга куни Томпсон 92 ёш-у 65 кунлик бўлган. Бундан аввалги рекорд Глэдис Баррилга тегишли бўлиб, у марафонни 92 ёш-у 19 кунликда югуриб ўтган.
Изоҳ (0)