Михаил Саакашвили Одесса губернаторлигига тайинлангач, автоматик тарзда Грузия фуқаролигини йўқотади. Бу ҳақда Грузия парламентидагилар маълум қилди, дея хабар бермоқда «Эхо Москвы».
Депутатлардан бири журналистларга айтишича, бундай қонунни эндиликда Грузия собиқ президентига айланган Михаил Саакашвилининг ўзи бир вақтлар қабул қилган.
Шу билан бирга, парламент аъзоси таъкидлашича, республика қонунлари қўш фуқароликка эга бўлиш имконини беради ва энди Саакашвили яна Грузия фуқаросига айланиши учун давлат раҳбарига мурожаат қилиши керак бўлади.
Изоҳ (0)