АҚШ Давлат котиби Жон Керри велосипеддан йиқилиб, оёғи сингач, Европа мамлакатлари бўйлаб ўз турнесини тўхтатди, дея хабар бермоқда «РБК». Керри Мадрид ва Парижга ташрифини бекор қилиб, даволанишга АҚШга қайтиб кетди.
Таъкидланишича, давлат котиби ҳаёти хавф остида эмас, шифокорлар шикастланишдан сўнг у тўлиқ қайта тикланишига умид қилмоқда.
Нашр эслатишича, 31 май куни Жон Керри Франциянинг Сьоньзе шаҳри яқинида велосипеддан йиқилган ва вертолётда Женевадаги касалхоналардан бирига етказилган эди. Керри Бостонда даволанади.
Изоҳ (0)