Ўзбекистонда давлат органларининг Facebook ва Twitter ижтимоий тармоқларида саҳифаларини юритиш масалалари муҳокама қилинди, дея хабар бермоқда «Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш маркази матбуот хизмати.
«Facebook ва бошқа ижтимоий майдончаларда саҳифа юритиш бугунги кунда давлат органлари учун катта кўмак бўлиб ҳисобланади, чунки у ОАВлар ва умуман жамоатчилик учун тезкор маълумот манбаси бўлиб хизмат қилади», — дейилади хабарда.
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги вакили сўзларига кўра, Facebook тармоғида саҳифа очиш орқали идора фаолияти ҳақида ахборот тарқатиш вазифасининг бажарилиши анча енгиллашган, шунингдек ижтимоий тармоқларда идора хизматидан фойдаланувчилар билан мулоқот қилиш ва уларнинг қизиқишларига қараб иш олиб бориш имконияти юзага келган.
Изоҳ (0)